Ўзбекистонда биринчи онлайн-университет очилиши мумкин.

Ўзбекистонда биринчи онлайн-университет очилиши мумкин. Контракт нархи — 1,5 млн сўм

Ўзбекистонда АҚШнинг UdacityX, Голландиянинг MOOC Inversity, Гонконгнинг CityU MOOK ва Янги Зеландиянинг Open Polytechnics компаниялари билан ҳамкорликда ҳозирча шартли номи «Келажак университети» бўлган илк онлайн-олийгоҳ ишга туширилиши мумкин.

Ушбу университетда йилига 50 минг талаба ўқиши мумкин бўлиши айтилмоқда (табиий — уйдан чиқмай, компьютер ва интернет орқали таҳсил олиш мумкин бўлганидан кейин ундан ҳам кўпроқ талаба ўқий олади бу университетда).

Кириш имтиҳонларни ташкиллаштириш, хусусан, имтиҳонлар вақтида талабаларни идентификация қилишда Янги Зеландия компанияси ёрдам кўрсатади. Умуман олганда, университет фаолиятининг биринчи йилларида кириш имтиҳонлари бўлмаслиги ҳам мумкин.

«Ўқиш учун тўлов 1,5 миллион сўм атрофида бўлиши муҳокама қилинмоқда», — дейилади лойиҳа ташаббускори ҳисобланган Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборотида.

Каналга уланиш
👇👇👇
@tuit_online
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Telegram
Join group chat on Telegram
You are invited to a group chat on Telegram. Click to join: Join Group