​​Сиз ҳашарда фаол бўлинг, биз буни ТВда кўрсатамиз!

​​Сиз ҳашарда фаол бўлинг, биз буни ТВда кўрсатамиз!

Ҳашар – элга ярашар, дейди доно халқимиз. Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади.

Барчамизга маълумки, Ҳукумат қарорига асосан жорий йилнинг 18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳашар давомида халқимизга янада кўтаринки кайфият улашиш мақсадида «Ҳашар-2018» ижтимоий акциясини ташкиллаштирмоқда.

Ижтимоий акцияда иштирок этиш учун маҳалла, корхона ва ташкилотларда ёки бошқа ижтимоий объектларда олиб борилган умумхалқ ҳашаридан фото ёхуд видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда #hashar2018 ҳештеги билан эълон қилиш кифоя.

Бундан ташқари фото ёки видео файлларни Телеграмдаги @hashar2018 профилига ҳам юборишингиз мумкин.

Юборилган фотосурат ва видеолавҳалар «Ўзбекистон 24» ҳамда МТРКнинг бошқа телеканаллари орқали намойиш этилади.

Барчага ҳашарда куч-қувват ва ғайрат тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek