​​Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари учун квоталар тасдиқланди

​​Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари учун квоталар тасдиқланди

Қуйидаги ОТМларда 2018/2019 ўқув йили қабули учун хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича квоталар тасдиқланди:

1) Ўзбекистон миллий университети;
2) Тошкент тиббиёт академияси;
3) Тошкент давлат аграр университети.

Контрактми, бюджетми?

Барча квоталар тўлов-контракт асосида белгиланди.

Ҳужжатлар қачонгача қабул қилинади?

Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 10 сентябргача қабул қилинади.

Имтиҳонлар қачон бўлади?

Кириш имтиҳонлари 15-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ўқиш қачондан бошланади?

Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг
1 октябридан бошланади.

Изоҳ: қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа ОТМлари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқиши кўчирилмайди ва тикланмайди.

Қуйидаги суратда қўшма дастур асосида очилган 3 та ОТМдаги йўналишлар ва ҳамкор хорижий ОТМлар рўйхати, квоталар сони берилган. Қўшимча маълумотларни ОТМларнинг ўзидан олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek