Сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошқа санага кўчирилди

Сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошқа санага кўчирилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Facebook саҳифасида маълум қилишича, тест синовлари Қурбон Ҳайити байрамига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида имтиҳонлар 17-20 август кунларига кўчирилди. Илгари тест синовлари 20 августдан бошлаб ўтказилиши хабар қилинган эди.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида кундузги таълим шакли ўтаётган республикадаги кузатув камералари, шахсни идентификациялаш қурилмалари билан жиҳозланган 57 та катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17-18 август кунлари шу кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида 17-20 август кунлари ўтказилади.

Бинолар манзилларини Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Эслатма: Гулистон давлат университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Тошкент шаҳридаги биноларда бўлиб ўтади.

Тест синовлари натижалари тест ўтган куннинг эртасига ДТМ сайтида эълон қилинади.

Сиртқи таълимга 14 минг 50 та жойга 135 минг 280 та аризалар топширилган.

Manba: Xushnudbek
Каналга уланиш: 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Www.Dtm.Uz
Davlat test markazi
Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан