"ИИВ абитуриентларга мурожаат билан чиқди"

"ИИВ абитуриентларга мурожаат билан чиқди"

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми асосида ҳар битта абитуриентга тартиб-қоидалар ҳақидаги «Эслатма» берилишига қарамасдан, абитуриентлар томонидан уларга риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Тест синовларига киришдан олдин хавфсизликни таъминлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш чораларини кўриш мақсадида, Давлат тест маркази ва ички ишлар ходимлари томонидан ҳар бир кираётган абитуриентлар металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилди.

Натижада, тест синовлари жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштиририлди

Кейинги тест синовларида қатнашиш учун ташриф буюраётган абитуриентлардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз», - дейилади ИИВ хабарида."

Каналга уланиш
👇👇👇
@tuit_online
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Telegram
Join group chat on Telegram
You are invited to a group chat on Telegram. Click to join: Join Group