Республикадаги барча павильонларда ўтадиган тест жараёнларини онлайн кузатиш учун www.

Республикадаги барча павильонларда ўтадиган тест жараёнларини онлайн кузатиш учун www.test2018.uz портали ишга тушди! Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

▪️ Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида, 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.

▪️ Камераларнинг айланма ҳаракатини таъминлаш учун 29 та махсус пулт бошқаруви жорий қилинди.

▪️ Маълумотларни сақлаш учун 1800 террабайт ҳажмдаги махсус сервер ишга туширилди.

▪️ Имтиҳонга кириш жараёнида ҳар бир абитуриент шахси маълумотлар базасининг марказий серверига уланган, қиёфани аниқлайдиган махсус камера орқали текширувдан ўтказилади.

▪️ Имтиҳонлар ўтказилаётган объектлар яқинидаги махсус кутиш ҳудудларида ота-оналар, абитуриентларнинг яқинлари йирик экранларда имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиши мумкин.

▪️ Қабул имтиҳонларини UZDIGITAL TV телеканаллар тармоғи орқали жонли эфирда кўриш учун техник имконият ҳам яратиб берилади.

Kanalga ulanish
👇👇👇
@tuit_online

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Telegram
Join group chat on Telegram
You are invited to a group chat on Telegram. Click to join: Join Group