Олийгоҳларга имтиҳон топширишда имтиҳон олди эслатмалар

Олийгоҳларга имтиҳон топширишда имтиҳон олди эслатмалар

1️⃣ Тест синовларининг 1-куни ишлатилган саволлар кейинги кунларда тушмайди;

2️⃣ 15 кун давомида SMS хабарлар ва телефон алоқаси ўчирилиб қўйилмайди, балки республика бўйлаб тест ўтувчи 57 та катта павильонларга алоқани узувчи мосламалар ўрнатилади;

3️⃣ Барча ҳудудлардаги тест саволлари китоби Тошкентга махсус фельдъегерлик хизматлари орқали самолётларда олиб келинади ва Тошкентда текширилади;

4️⃣ Тест жавоблари эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади, аввалгидек тест ўтказилган бинога жавоб варақалари илинмайди. Чунки эртаси куни у ерда бошқа тестлар ўтаётган бўлади;

5️⃣ Бу йилдан бошлаб бутун республикада тестга шпаргалка, телефон ва ҳ.к. олиб киришга уринган абитуриент ўша заҳоти тестдан четлатилади. Аввалгидек, кечиримли бўлиб, телефонини олиб қолиб, уни номерланган конвертга солиб, абитуриентни ўзини тестга киритиб юбориш бўлмайди. Олиб киришга уринишнинг ўзиёқ акт тузиб, четлатишга сабаб бўлади;

6️⃣ Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади;

7️⃣ Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, бу вақт жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга берилмоқда. Авваллари саволларни ишлаш учун алоҳида вақт, кейин жавоблар варақасини тўлдириш учун алоҳида вақт бериларди. Ҳозир мана шу 1 соатга белгилаш ҳам кириб кетади, шу сабабли, абитуриентлар буни эътиборга олиб қўйишлари керак;

8️⃣ Тест ўтадиган павильонлардаги камералар 31 июль куни ёқиб қўйилади ва 16 август куни ўчирилади;

9️⃣ Тест синовлари жараёнлари интернет орқали трансляция бўлади ва имкони бўлса республика ҳамда маҳаллий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳам режалаштирилмоқда.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Telegram
Join group chat on Telegram
You are invited to a group chat on Telegram. Click to join: Join Group