Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Ҳукумат қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида 2018—2019-ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Кредит тизимида талабанинг маълум ўқув курсини ўзлаштириш даражаси турли мезонлар асосида белгиланадиган маълум миқдордаги кредитлар суммасини йиғишига боғлиқ бўлади.

Йиғиладиган умумий кредитлар талабанинг дарслардаги фаол иштироки, муайян ўқув курси давомида олинган тест натижалари, илмий изланишлар, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар, амалиёт натижалари асосида белгиланади.

Kanalga ulanish
👇👇👇
@tuit_online
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJkS8JBure7VPnrEg

Daryo
Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди
Университетда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди